Стойкович энди

“Нефтчи” жамоаси ҳам “Навбаҳор” сингари селекцияда фаоллигини кўрсатишни бошлади. Бугуннинг ўзида клуб учинчи трансферини эълон қилди. Бу сафар сербиялик ҳимоячи Даниел Стойкович расман “Нефтчи” аъзосига айланди.

photo_349563

Маълумот ўрнида: Даниел Стойкович 1990 йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида Сербиянинг ОФК “Белград”, “Радник”, “Вождовац”, Арманистоннинг “Алашкерт”, Беларуснинг “Неман” ҳамда Қозоғистоннинг “Атирау” жамоаларида тўп сурган. “Нефтчи”га келишидан олдин “Атирау” таркибида 24 та баҳсда майдонга тушиб, бир марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×