Суарес "Атлетико"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетди

Ла Лига 10-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Реал Сосьедад" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Дастлаб, меҳмонлар Сёрлот ва Исакнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олган бўлса, кейинчалик Суарес дубль қайд этиб, мувозанатни тиклади. 

Мазкур дурангдан сўнг "матрасчилар" ҳисобидаги очколар 18 тага етди ва улар Ла Лига турнир жадвалида 4-поғонада бормоқда. 21 очкога эга "Реал Сосьедад" айни дамда турнир пешқадами ҳисобланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!