Суарес тиз чўктирмаган жамоа қолмади. Охиргиси “Барса” эди

Испания чемпионатининг саккизинчи турида амалдаги чемпион “Атлетико” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди.

Ушбу баҳс мадридликлар ҳужумчиси Луис Суарес учун муҳим аҳамият касб этарди. Чунки каталонияликлар бош мураббийи Рональд Куман жамоани қабул қилиб олганидан кейин Луис Суаресни очиқчасига ҳайдаб юборди.

Бу галги ўйинда уругвайлик ҳужумчи собиқ жамоаси дарвозасига гол уриб, 2:0 ҳисобидаги ғалабани мустаҳкамлади. Шу тариқа, Луис Суарес Испания чемпионатида ўзига қарши ўйнаган барча жамоалар дарвозасини ишғол қилган футболчига айланди.

Маълумотларга қараганда, Суарес Ла Лигада жами 31 та жамоага қарши ўйнаб, уларга қарши баҳсларда гол уришга муваффақ бўлган.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар