Сульшер ҳайратда. Математик олим “Манчестер Юнайтед”ни чемпион қилишга келди

“Манчестер Юнайтед” жамоа ўйинини кучайтириш учун Excel ёрдамида таҳлил ўтказиш бўйича мутахассис Доминик Жордан хизматларидан фойдаланадиган бўлди.

Математика бўйича мамлакатнинг таниқли мутахассиси рақамлар ва компьютер дастури таҳлиллари орқали жамоанинг ўйин сифатини ошириши керак.

- Йилдан йилга спорт индустриясига таҳлил тобора чуқур кириб бормоқда. Илгари ҳеч ким бунга жиддий қарамаган, ҳозир эса вазият тубдан ўзгарди. Бунинг моҳияти ўйин сифатини ошириш учун ҳар қандай имкониятни ишга солишга бориб тақалади, - деди Доминик Жордан.

Уле-Гуннар Сульшер жамоаси катта трансферларни амалга оширганига қарамай, барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Шу боис, клуб хўжайинлари спорт натижаларини илмий салоҳият ёрдамида кўтармоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)