Сульшер ишонган футболчи пул учун бошқа клубни танлади

“Реал”ни тарк этишга қарор қилган Рафаэль Варан “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқатилган эди. Манчестерликлар устози Уле-Гуннар Сульшер ҳам франциялик футболчини ўз жамоасида кутаётган эди.

Бироқ, Варан Европа чемпионатидан кейин бошқа клубга ўтадиган бўляпти. Маълумотларга қараганда, франциялик ҳимоячи ПСЖни танлаган. Манбаларнинг тахминича, парижликлар ўз одатига кўра, футболчига бошқалардан кўпроқ маош таклиф қилган ва унинг фикрини ўзгартирган.

“Реал” футболчининг шартномаси борлигини инобатга олиб, бу трансфер учун 50 миллион евро талаб қиляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар