Сульшер Манчестердан кетса, унга бошқа иш тайёр

Анчадан бери “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшернинг истеъфоси кутилмоқда. Трансфер бозоридаги қимматбаҳо харажатларга қарамай, норвегиялик мутахассис рақобатбардош жамоа туза олгани йўқ.

Маълумотларга қараганда, Сульшер ўз вазифасидан озод этилган тақдирда ҳам ишсиз қолмайди. Агар вазият истеъфо билан якунланса, ёш мураббийда Норвегия терма жамоасини бошқариш имкони пайдо бўлади.

Бироқ Сульшер янги ишга киришиш олдидан қисқа муддатли танаффус олиши ва ўзининг футболдаги қарашлари таҳлил қилиб чиқиши талаб этилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар