Сульшер “Ньюкасл” сўраган футболчининг нархини эълон қилди

“Манчестер Юнайтед” билан янги шартнома имзоламаётган Жесси Линград эркин агентга айланишидан олдин қишки трансферлар вақтида сотиб юборилади.

Ҳужумкор футболчига “Вест Хэм” анчадан бери харидор эди. Энди талабгорлар рўйхатига супержамоага айлантирилаётган “Ньюкасл” ҳам қўшилди.

Манчестерликлар Уле-Гуннер Сульшерга керак бўлмай қолган Лингардни 18 миллион евро сотиб, кам бўлсада даромад кўрмоқчи.

Аслида манчестерликлар учта учрашувда иккита гол урганидан кейин Жессини ўз сафида олиб қолмоқчи эди. Бироқ, ярим ҳимоячи Сульшердан ўйин амалиётини кафолатлашни талаб қилди. Норвегиялик мутахассис эса ундан зарур пайтда фойдаланмоқчи ва мунтазам бошланғич таркибдан жой бермоқчи эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)