Сульшерга ишонмаган футболчи МЮ таклифини рад этди

Ўтган мавсумда муаммолар гирдобига илиниб қолган Жесси Лингард “Вест Хэм”га ижарага берилганидан кейин ўйини кескин ўзгарди ва премьер-лигада 16 та учрашувда тўққизта тўп киритишга муваффақ бўлди.

“Вест Хэм”ёзда Лингарднинг трансферини сотиб олмоқчи бўлди, бироқ манчестерликлар билан трансфер суммаси миқдорини келиша олмади.

Лингарднинг шартномаси ёзда якунланишини инобатга олган “Манчестер Юнайтед” ўйини ижобий томонга ўзгараётган футболчига янги шартнома таклиф қилди. Лекин Жесси бош мураббий Уле-Гуннар Сульшернинг унга етарли даражада имкон беришига ишонмади ва таклифни рад этди. Лингард бош мураббийдан ўйин амалиётини кафолатлашни талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!