Сульшернинг кетишига Роналду айбдор(ми)?!

"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Пол Мерсон "Манчестер Юнайтед"нинг муваффақиятсизликларида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду айбдор, деган фикрни билдирди.

"Бу нарса Сульшер билан содир бўлганидан афсусдаман. Мавсум бошида унинг режаси бор эди. У узоқ вақт Санчони сўради ва бунга эришди, қолаверса, Каванининг шартномаси яна бир йилга узайтирилди.

Аммо мавсум бошланишидан олдин Сульшерга Роналду берилди. Шу сабабли, унинг бутун режаси барбод бўлди. Роналду "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиргани йўқ. Жамоа у билан қарши ҳужумларда ўйнай олмади. "Манчестер Юнайтед" Криштиануни фақатгина "Манчестер Сити"дан қизиқиш бўлаётгани учун сотиб олишга мажбур бўлди”, - деди Мерсон Sky Sports нашрига.

Жорий мавсумда 36 ёшли Роналду 14 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар