Суперклуб Азар бўйича “Реал” билан музокара бошлади

“Челси” раҳбарияти икки йил муқаддам “Реал”га сотиб юборилган Эден Азарни яна ортга қайтармоқчи.

“Қироллик клуби”га 115 миллион еврога олиб келинган бельгиялик ҳужумкор футболчи Испания чемпионатида ўзини кўрсата олмади. Мадридликларнинг янги мураббийи Карло Анчелотти ҳам Азардан самарали фойдалана олмаяпти.

Эден жорий мавсумда мамлакат чемпионатида еттита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди холос. Умуман олганда эса, бу футболчи икки йил давомида 51 та ўйинда 14 та гол ургани клуб президенти Флорентино Пересни қониқтирмаяпти.

Маълумотларга қараганда, “Челси” мутасаддилари Азар трансфери бўйича мадридликлар билан музокарани бошлаган ва бельгиялик ҳужумкор футболчи январь ойида Англия чемпионатига қайтиб кетиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)