Суперкомпьютер Англияда қайси жамоа чемпион бўлишини аниқлади

CIES Football Observatory тадқиқот маркази ходимлари суперкомпьютер ёрдамида Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида қайси жамоа биринчи ўринни эгаллашини ҳисоблаб чиқди.

Бунга компьютерга клуб футболчиларининг тажрибаси, трансферлари, сарф-харажатлари, таркиби ҳақида маълумотлар киритилди. Бу маълумотларни таҳлил қилиб чиққан сунъий интеллект бу мавсумда яна “Манчестер Сити” ғолиб бўлишини башорат қилди.

Кучли учликдан Криштиану Роналду келиб, қудрати ошган “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” жой олади. Чемпионлар лигасининг тўртинчи йўлланмаси “Челси”га насиб қилади.

Шунингдек, суперкомпьютер мавсум охирида лигани “Норвич”, “Уотфорд” ва  “Ньюкасл” тарк этишини башорат қилмоқда.

Демак, мавсум охирида тадқиқотлар натижаси ҳаётга қанчалар мос келишини билиб оламиз. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)