Суперкубок финали олдидан

"Реал" Мадрид клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахалда COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу тариқа 30 ёшли футболчи “Атлетик”га қарши бўладиган Испания Суперкубоги баҳсида жамоасига ёрдам бера олмайди. Ушбу баҳс 16 январь куни Тошкент вақти билан соат 23:30 да бошланади.

Карвахаль жорий мавсум “Реал” сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×