Суперлига. 12-турнинг қайси ўйинларида VAR ишлайди?

2 – 4 июль кунлари Ўзбекистон Суперлигасида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Биласиз, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.

Жумладан, Суперлига 12-туридан ўрин олган икки беллашувда Video Assistant Referee тизими ишлайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, АГМК - "Қўқон-1912" ва "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)