Суперлига 22-турдан ўрин олган учрашувнинг бошланиш вақти ўзгарди. Лекин...

15-17 октябрь кунлари Суперлигада 22-тур ўйинлари бўлиб ўтади. ПФЛ беллашувларнинг бошланғич вақтларини маълум қилганди.

Аммо бугун ташкилот "Спорт" телеканали дастурларидан келиб чиқиб, бу турдан ўрин олган АГМК - "Машъал" баҳсининг бошланиш вақти ўзгарганини хабар берди. Унга кўра ушбу учрашув 18:30да эмас, балки 17:00да старт олади.

5 октябрь куни "Спорт" телеканалининг телеграмдаги саҳифасида ўйинларни намойиш этадиган телеканаллар рўйхатини тақдим этганди. Шунда Олмалиқдаги беллашув 18:30да "Дунё бўйлаб" телеканалида кўрсатилиши белгиланганди. Қизиқ, бу ерда телеканал дастурларида ўзгариш бўлдими ёки ўйин "Спорт" каналида намойиш этиладиган бўлдими? Шуниси, ноаниқда!!!

"Навбаҳор" - "Бунёдкор", "Турон" - "Сурхон" ва бошқа ўйинлар қайси телеканалларда намойиш этилади?

photo_2021-10-07_14-35-57

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар