Суперлига. АГМК "Машъал" устидан қийин ғалабага эришди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган АГМК ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Олмалиқдаги "Марказий" ўйингоҳида кечган баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Муборакликлар Чигозининг 8-дақиқадаги голи эвазига ҳисобни очишга эришди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Санжар Турсунов пенальтидан орадаги фарқни йўққа чиқарди. 17-дақиқада Миржамол Қосимов жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

51-дақиқада Аббос Отахонов ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Беллашувнинг охирги дақиқаларида Сирожиддин Қўзиев ҳисобни қисқартирди.

  • Суперлига
  • 22-тур

OKMK

  • Санжар Турсунов 12'
  • Миржамол Қосимов 17'
  • Аббосжон Отахонов 51'
3 : 2

15/10/2021 17:00

Машъал

  • Самуэль Чигозие 8'
  • Сирожиддин Қўзиев 86'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!