Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган

Ҳозиргина Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган яна бир учрашув ўз якунига етди.

Бекободда кечган “Металлург” ва “Локомотив” жамоалари баҳсида 1:2 ҳисоби қайд этилди. Пойтахт жамоаси ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Азизбек Амонов (90+1') томонидан киритилган гол эвазига муҳим ғалабани тантана қилди.

Эътиборлиси, ўйиндаги иккита гол пенальтидан киритилди. “Металлург” сафида ДамирТемиров (42'), “Локомотив” сафида Темурхўжа Абдухолиқов (59') гол муаллифига айланди.

Яна бир аҳамиятли жиҳат, ўйиннинг 37-дақиқасида “темирйўлчилар” посбони Абдумавлон Абдужалилов ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Металлург” ҳисобидаги очколар 19 талигича қолди ва бекободликлар ҳозирча ўзлари эгаллаб турган 10-поғонада боришмоқда. “Локомотив” эса 32 очко билан 5-ўриндаги "Бунёдкор"га етиб олди.

Металлург

  • Дамир Темиров 42'

Суперлига 21-тур

01/10/2021 18:15

1
:
2
Тугади

Локомотив

  • Темурхўжа Абдухолиқов 59'
  • Азизбек Амонов 90+1'

Стадион: "Металлург" стадиони, 104 томошабин

Бош ҳакам: Илгиз Танташев

45'
90'

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар