Суперлига. Бугун "Насаф" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Устунлик қайси жамоа томонида?

«Насаф» ОФК Кубогида иштирок этиши туфайли Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган “Металлург” – “Насаф” учрашуви қолдирилган эди. Бугун 23-июнь куни "аждарлар" Бекободда “Металлург” жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу бахс 20:00 да бошланади. 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 46 бор куч синашган. Бўлиб ўтган 11 учрашувда бекободликлар, 29 ўйинда эса қаршиликлар зафар қучган. 6 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 36:76 га тенг. Устунлик "Насаф" тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: "Металлург" – "Насаф" 3:0, “Насаф“ – “Металлург” 7:0.

Жамоалар сўнгги ўзаро учрашувни 2020 йили 26 октябрь куни Бекободда ўтказган. Бу учрашувда "аждарлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги голларга Бобир Aбдихолиқов ва Дилшод Саитов муаллифлик қилган.

Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

26.10.2020 Металлург – Насаф 0:2

06.07.2020 Насаф — Металлург 1:0

31.07.2019 Насаф — Металлург 1:2

23.06.2019 Металлург — Насаф 0:1

12.06.2018 Металлург — Насаф 2:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!