Суперлига. “Машъал”ни мағлуб этган “Қизилқум” 4-ўринга кўтарилиб олди

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 12-туридан ўрин олган икки ўйин ўз ниҳоясига етди. Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

19-дақиқада Эркин Байдуллаев жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очишга эришди. 29-дақиқада Салим Мустафоевга нисбатан ишлатилинган қўполлик учун учрашув бош ҳаками Аскер Нажафалиев муборакликлар дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса Элгужа Григалашвили аниқ амалга оширди - 2:0.

Мазкур ғалабадан сўнг навоийликлар ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 9 очкоси бор "Машъал" эса 11-ўринда қолди.

  • Суперлига
  • 12-тур

Қизилқум

  • Эркин Бойдуллаев 18'
  • Элгужа Григалашвили 30'
2 : 0

02/07/2021 20:00

Машъал

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!