Суперлига. Тўпурарлар курашида ким ғолиб бўлди?

Ўзбекистон Суперлигаси жорий йилги мавсуми якунига етди.

"Пахтакор" чемпионликни қўлга киритган бўлса, сўнгги турдаги ғалаба эвазига "Сўғдиёна" кумуш медалларини АГМКдан тортиб олди. Олмалиқликлар бронза билан кифояланди.

"Шерлар" ҳужумчиси Драган Черан 16 та гол билан турнир тўпурарига айланди. Энг яқин таъқибчи Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобида 14 гол мавжуд. Кучли учликка 13 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган Ҳусаин Норчаев якун ясаган.

Шунингдек, кейинги ўринларда Шоҳруз Норхонов, Хуршид Ғиёсов ва Элгужа Григалашвили бормоқда.

photo_2021-11-27_17-08-47

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×