Суперлигада

"Турон"ни мағлуб этгандан сўнг "Пахтакор" Суперлигада ўзи билан тўқнаш келган 38 жамоанинг барчасини доғда қолдирди. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

Яйпан клуби Ўзбекистон чемпионатида "Пахтакор"га рақиб бўлган 38-жамоага айланганди. Биринчи даврада дуранг қайд этилганди. Шанба куни Тошкентда ушбу рақибдан устун келгач, тошкентликлар чемпионатларда ўзи билан майдонга тушган барча жамоани енгган клубга айланди. Чемпионатларда рақиблар билан ўзаро қарама-қаршиликларда "Пахтакор" салбий кўрсаткичга эга бўлмаган ягона клуб ҳисобланади.

Маълумот учун, айни дамда "шерлар" 51 очко билан 1-поғонада жойлашган. Иккинчи ўриндаги "Сўғдиёна"дан 13 очкога илгарилаб кетган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
29/09/2021 13:22
Намунча шу Пахтакорни мактайверасизлар уларга кумаклашаётган Судья ва УФА ни зур мутахассисларини хам мактаб куйинглар , Андижонда тухумни саригини ютиб келдию нега буни мактамайсизлар , бир вактлар Нефтчи бирон марта ютказмасдан ракиб дарвозасига 100 дан ортик гол уриб энг зур тассуротлар билан тарихда колган , Черанни мактайсизлар у факат пенальти оркали гол уриб юради айрим голларини хисобга олмаганида тавба кечаги кунларда Насаф Хиндистонни жамоасини ер тишлатиб ташлади бу хакда эса хамма жим , бу журналистлар Пахтакорни усирганини хам мактаб чикаверадими ёки халк курмаяптими , ПРО ЛИГА да НЕФТЧИ - Олимрик уйинига кирган мухлисларни курдиларингми агар солиштирсак йил давомида Пахтакорни уз уй уйинига йил давомида шунча мухлис кирмайди пахта куйишни хам уйлаб куйинглар эээ лаганбардорла