Суперлигага чиққан иккинчи жамоа номи маълум бўлди!

Про-лига 17-туридан ўрин олган "Олимпик" ҳамда "Нурашфон" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда тошкентликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида Муҳаммадазиз Иброҳимов, Бектемир Абдуманнонов, Алишер Одилов ва Фаррух Мухторов рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Абдуманноновдан дубль.

Шу тариқа, "Олимпик" очколари сонини 25 тага етказиб олган ҳолда, 3-ўринга кўтарилиб олди. Бу 2-поғонадаги "Динамо"нинг Суперлигага чиқиши учун етарли бўлди.

Аввалроқ, "Нефтчи" 1-ўрин билан элита йўлланмасини қўлга киритганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
13/10/2021 20:58
Омадингни берсин динамо!!!