Суперлигага ўтиш ўйини учун белгиланган стадион ўзгарди

Хабарингиз бор, декабрь ойи бошида Суперлига ва Про-лига жамоалари ўртасида элитада иштирок этиш учун ўйин бўлиб ўтади.

Суперлигада 12-поғонани банд этган "Машъал" келаси мавсум ҳам юқори лигада қатнашиш учун қуйи лига бронза медали эгаси "Олимпик" билан куч синашади. "Олимпик" клуби матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, баҳс 2 декабрь куни "Пахтакор" стадионида ўтказилади. Старт 16:00га белгиланган.

ЎзПФЛ регламентига кўра, ўтиш ўйини Про-лига жамоасининг уй стадионида бўлиб ўтиши лозим.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×