Суперлиганинг нимаси супер ёхуд унинг терма жамоага таъсири қандай?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси жорий мавсумда катта йўқотишларга учради. Aрвеладзедан сўнг у қурган жамоанинг устунлари кетди. Бир мавсумда 30 талаб ассист қиладиган Жалолиддин Машарипов, қанотни "ёндириб ташлаган" Достон Ҳамдамов, таянч зонасидаги Одил Ҳамробеков, "захирадаги жокер" Эрен Дердийок ва бошқалар. Клуб бир неча йил давомида қурган ўйини парчаланиб кетишига қарамай, чемпионатимизда ҳеч қандай қаршиликка учрагани йўқ. Ваҳоланки, "шерлар" бошига оғир кунлар тушди: раҳбарият ўзгарди, легионерларда иштиёқ камайди, маошлар очиқланди, кўтарма пуллар ва ғалаба учун бериладиган бонусларни таги кўриниб қолди. Шунга қарамай, "Пахтакор" юртимизда енгилмас жамоа мақомини тўлиқ сақлаб қолмоқда.

34щлп3щ4лп

Жамоа статистикасига эътибор қаратинг:

16 ўйинда 2 дуранг ва 14 ғалаба! Бугунги "Пахтакор" чемпионатимизнинг бор савиясига ойна тутиб берди. AГМК, "Насаф", "Навбаҳор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Қизилқум" биринчи даврадаги тўқнашувларда "шерлар"га қарши ҳеч нарса кўрсата олмади. "Турон" ва "Суғдиёна" очко олгани рост, бироқ бу ўйинларда шунчаки тошкентликлар вазиятларни кўкка совургани учун ўйин дуранг билан якунланган.

Мураккаб аҳволда қолишига қарамай, "Пахтакор" ҳали мағлубият нима эканлигини билмади. Бу омил чемпионатимиз савиясини яққол кўрсатиб бермаяптими?! Биринчи даврадан сўнг хулоса қиладиган бўлсак, "шерлар" бемалол турнирни мағлубиятсиз якунлаб қўйиши мумкин. Уларга кураш таклиф этадиган жамоа борми ўзи? Ёшларга суянадиган "Насаф"да ички муҳит расво. "Навбаҳор" ҳар мавсум чемпионлик учун курашиш ҳақида сўзлаб, якунда 8-поғонада қолади. Секейра ва "Локомотив" бир-бирини тушуна олмаётганига бир йил бўлиб қолди. "Бунёдкор" ёшлар учун трамплин бўлишдан бошқаси вазифани ўзига олмаган. "Суғдиёна" ва "Қизилқум"да стабиллик йўқ! Бундан чиқди, ҳозир тошкентликларга 90 дақиқа тенг кураш таклиф қиладиган жамоа Суперлигамизда йўқ! Бу сўзларим кимнидир ғашини келтириши мумкин, бироқ бу аччиқ ҳақиқат. Келинг, Осиёнинг кучли чемпионатларидаги вазиятга кўз ташлаймиз. Сиз биринчи поғонадаги жамоаларнинг энг яқин таъқибчисидан неча очко илгарилаб кетганига эътибор қаратманг! Шунчаки, турнирда шу кунга қадар неча бор очко йўқотганини сананг.

Эрон чемпионати

"Персеполис": 30 ўйин, 21 ғалаба, 4 дуранг, 5 мағлубият;

Iran

Жанубий Корея чемпионати

"Ульсан Хюндай": 27 ўйин, 15 ғалаба, 9 дуранг, 3 мағлубият. Уларни қувиб келаётган жамоа билан ўртадаги фарқ 7 очко, аммо "Чонбук"нинг захирасида битта ўйин бор;

лщкшф

Япония чемпионати

"Кавасаки Фронтале":27 ўйин, 20 ғалаба, 1 мағлубият, 6 дуранг. Қувиб келаётган "Йокагама" билан ўртадаги фарқ 4 очкони ташкил этади;

Нфзщтшнф

Aвстралия чемпионати

"Сидней": 26 ўйин, 16 ғалаба, 5 мағлубият, 5 дуранг. Қувиб келаётган "Мельбурн" билан ўртадаги фарқ 5 очко.

AVstraliya

Бежизга бу чемпионатлар жадвали билан таништирганимиз йўқ. Сезган бўлсангиз, терма жамоамиз учун енгиб бўлмас рақибга айланган мамлакатларнинг ички биринчилигида соғлом рақобатга дош берадиган клублар мавжуд. Жанубий Корея, Эрон ва Японияда пешқадам деярли ҳар 3 ўйиннинг бирида очко йўқотади. Aвстралияда бу сон 2,6 га тенг. Ваҳоланки, ушбу мамлакат клублари сўнгги йилларда ОФК чемпионлар лигасида ғолиблик учун асосий даъвогарлар қаторида кўрилади. Осиё гранди бўлишига қарамай, улардан ички чемпионатдаги бошқа клублар бир ойда камида бир маротаба очко тортиб олишни уддаламоқда.

Демак, мамлакатда уларни эркин нафас олишига имкон бермайдиган жамоалар бор. Бизда эса, ҳаммаси аксинча. "Пахтакор" турнир стартида "Турон" билан очко бўлишган бўлса, кейинроқ "Суғдиёна"га қарши муроса кўчасини танлади. Қолган барча учрашувда улар рақибдан бир бош баланд эканлигини (ҳатто, дуранг бўлган ўйинларда ҳам улар яхшироқ кўринди) исботлаб ташлади.

Келинг, 30 сонияга "Пахтакор"га олий ўринни бериб чемпионатимиздан чиқариб турамизда, жадвлага назар ташлаймиз.

uzbekistan

Эътибор қилинг, қай даражада жамоалар зич жойлашган. Aгар, "шерлар"ни инобатга олмасак, чемпионатимизда интрига бўлар экан, деб хурсанд бўлишга эрта. Келинг, энди "Пахтакор"ни ортга қайтарамиз. Яна ўртада 14 очколик фарқ пайдо бўлгач, клубларимиз "шерлар"дан савия борасида қай даражада ортда қолганини кўрасиз. Ўз-ўзидан савол туғилади: Хўш, ички биринчиликда деярли қаршиликка учрамайдиган клуб қандай қилиб Осиё чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этсин? Мавсум давомида атиги 3-4 ўйинда максимум кучини жангга ташлайдиган клубдаги йигитларда ўсиш бўлиши мумкинми?

Бундай ҳолат юзага келганида "Пахтакор"нинг ҳеч қандай айби йўқ. Шунчаки, бугунги ўзбек футболи унга чемпионатда тенгма-тенг олишадиган клубни тақдим эта олмаяпти. Футболимиз кучайган давр сифатида 2011 йилни қайд этишни хуш кўрадиганлар учун қизиқ факт. Ўша даврларда бизнинг чемпионатда тенг кучли икки клуб борлиги ёдингиздан кўтарилмадими? "Бунёдкор" - "Пахтакор" қарама-қаршилиги эсингиздами? Ўша интрига сабабли чемпионат савияси ўсган. Бу кўп ўтмай терма жамоа фонида ҳам кўрингани рост.

g4l3plg34plg3

Қисқача қилиб айтсак, футболимиз ривожи учун биринчи навбатда ички биринчиликдаги грандлар сонини оширишимиз шарт. Мавсум бошидаёқ биринчи ўринни "Пахтакор"га тақдим этиб қўядиган клублар бор экан, биз учун Aвстралия дарвозасига гол киритиш армон бўлиб қолаверади.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
06/09/2021 13:02
Man sizdan hosilni talap qilaman. lekin danani boshidan suvni qisib quyaman. keyin uylap kuring qani. nima buladi. Nasaf ham shu gapda. bulmasa uzimizdan Neft chiqib uzimiz tappi yoqamiz. mana. nicha yilderku gaz yuq bizaga. Nasaf yoshlari shuncha uynap berapti ham. Nasaf nima qilsin uzini uyinni kuchaytersinmi. uziga qarshi uynaydigan raqiblarini ham uyinni kuchaytersa. chunki tan olish kerak. ohirgi 10 yillikni Uzbek fudboli kuzi Nasaf har japhaga. lekin shu Nasaf ham. hohlasak hohlamasak. hamma narsa uz quliga emasda. bitta Hokim bulsa Hokim buva ham Poytaht buy sunadi. kerak bulsa. Zayniev ham davriga ham chempionlik qiyin masala bulgan. OFK olgan yili shahsan uzim kubik fenaliga kurib. hali bizaga fudbol revojlanmaykan devdim. Pahtakor Nasaf uynayapti. Nasaf ochiqchasiga uynamovdi. qanday uynaydi. uynasa keyingi yil. yana daryoni boshidan suvni qisib quyishadi. Agar haqiqatdan Nasafka uyin yuq bulsa ha unga aytsa buladi kuchi etmaydi deb. lekin qarang nicha yilderki Nasaf maydonga 1 raqam bulib uynaydi shu yosh bachala. oddiy misol Pahtakorni qay ahvolga solib tashlaydi. tasafur qiling. sizni ugliz 22 yoshka. man 32 yoshkaman. va uyin vaqt ochiqchasiga oyogini basapman. sudiyadan borib VAR qarang desa sariq berapti. keyin yoshla nima qilsin. tillashsa kelajagiga zarar. shu yil ochiqchasiga. Sherzod Azamov Husniddin oyogini bosdi golli mamentka sudiya jim. bunoqa kichgena mamentla qancha buldi. shu Nasaf yoshlari shunoqa chempionatka uynap berapti ham. Qaddini ursin. Nasaf medal olmas lekin. muhlislari mehrini olgan klub.
&
Каримов Нозиржон
06/09/2021 11:37
Пахтакорга хамма уйинда хакамлар ен босади буни хамма билади четтан хакамлар олиб келиб куйинглар Пахтакор 8 уриндан агига утолмайди.Навбахор билан уйинни эсланглар йуг ердан феналти кани адолат Яна вар бормиш бу пахтачи хакамларди йукотилса хакикат булса кейин кучаяди чемпионат.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
06/09/2021 13:07
Pahtakorga Sudiya bosmasa. hech iloji topolmasa. daryoni boshidan suvni qisib quyyadi qaralsizku. klub uz uzidan. puqiga qorushib qolaveradi. buni hamma biladi. lekin jurnalistla. bilmaydi. chunki hamma nomdor jurnalistla. hammasi Poytahtka turadi.

Минбар

Барча блоглар