"Сурхон" сафарда "Турон"ни енга олмади

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Турон" - "Сурхон учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа қайд этилди. 

47-дақиқада меҳмонлар футболчиси Муродбек Бобожонов ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Фозил Мусаев мувозанатни тиклади ва ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади. 

Мазкур натижадан сўнг, "Сурхон" ҳисобидаги очколар сони 18 тага етди ва улар 11-ўриндаги "Машъал" билан тенглашиб олди. "Турон"да ҳозирча 13 очко бор ва улар Суперлига турнир жадвалида сўнгги поғонада бормоқда. 

  • Суперлига
  • 22-тур

Турон

  • Фозил Мусаев 68'
1 : 1

16/10/2021 17:00

Сурхон

  • Муродбек Бобожонов 47'


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!