"Сурхон" жамоаси тайёргарликни 12 июлдан Тошкент шаҳрида давом эттирмоқда. Эртага термизликлар назорат учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, рақиб Яйпаннинг "Турон" жамоаси бўлади. Ушбу баҳс 18:00да бошланиши режалаштирилган.

Ушбу ўртоқлик учрашувида жамоа таркибида кўрикда бўлиб турган янги футболчилар синовдан ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)