Сузиш ва регби федерацияларининг фаолияти ва келгуси режалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А. Абдухакимов иштирокида Ўзбекистон сузиш ва регби федерацияларининг шу давргача бўлган фаолияти юзасидан ҳисоботи, шунингдек, 2022 йил Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ўйинлари ва 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари учун тайёргарлик режалари ва тақдимотлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Йиғилишда дастлаб, сузиш федерациясининг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботга кўра, Токио-2020 цикли давомида Сузиш федерациясига 25 млрд. сўмдан кўпроқ маблағлар ажратилгани ва бу даврда 66 та маҳаллий ва 26 та хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилгани маълум қилинди.

Йиғилиш давомида сузиш спорт турининг 4 та (сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш ва сув полоси) йўналиши бўйича ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио-2020 ўйинларига фақатгина сузиш йўналиши бўйича 2 та лицензия қўлга киритилгани ва Олимпия ўйинлари давомида бирорта медаль қўлга киритилмагани танқид қилинди.

Якунда, олдиндаги 3 йилликда амалга оширилиши зарур бўлган режалар муҳокама қилинди. Сузишнинг ҳар бир йўналишида хориждан тажрибали мураббий ва маслаҳатчилар таклиф этиш ва бу спорт турини республикамизнинг чекка ҳудудларида ҳам ривожлантириш бўйича манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон регби федерацияси томонидан амалга оширилган ишлар ва федерациянинг 2024 йилга қадар 3 йиллик иш режаси бўйича тақдимоти муҳокамси бўлиб ўтди.

Бунда асосий эътибор Париж ёзги Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш, шу даврга қадар йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда келгуси фаолият бўйича аниқ режалар ишлаб чиқиш таклифи берилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон терма жамоалари спортчиларини келгусидаги нуфузли халқаро мусаобақалар, жумладан 2022 йил Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ўйинлари ва 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш ва муносиб иштирок этишларини таъминлаш йўналишида Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерация ва ассоциациялар, бошқа мутасадди вазирлик ва ташкилотлар олдидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, мутасаддилар олдига Париж-2024 ўйинлари бошланишига қадар лицензион ва рейтингли халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, лицензиялар ва медаллар сонини Токио-2020 ўйинларига нисбатан янада кўпайтириш вазифалари қўйилди.

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар