Тарихда илк бор! Футзал қуръаси жонли эфирда трансляция қилинади

Аввал хабар берилганидек 9 октябрь куни футзал бўйича Олий лиганинг 2021/22 йилги мавсуми старт олади. Унда 12 та клуб ғолиблик учун кураш олиб боради.

Олий лига учрашувлари “Спорт” телеканали томонидан жонли намойиш этиб борилиши режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ ва телеканал ҳамкорликда қуръа маросимини ҳам тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади.

4 октябрь куни 19:00 да “Бизнинг футбол” дастури эфирга узатилади. Режага кўра, айнан мана шу дастур давомида футзал чемпионатининг навбатдаги мавсуми муҳокама этилади ва унда янги мавсум учун қуръа ташланади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар