Терговчилар Роналдуни текширмоқда

Молиявий можаро бўйича “Ювентус”ни текшираётган терговчилар Криштиану Роналдунинг Туриндаги фаолияти ва унинг клуб билан шартномасини ҳам сингчковлик билан ўргана бошлади.

Бу ҳақда Италиянинг машҳур La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди.

Терговчиларнинг қўлига Роналдунинг телефондаги суҳбатлари ёзуви келиб тушди. Унда мунтазам тарзда пандемия даврида португалиялик юлдузга тўланган пуллар ҳақида гапирилган. Ўша паллада “Ювентус”нинг қолган футболчилари маошининг пасайтирилишига ва кечиктирилишига рози бўлган. Бироқ, Криштиану 31 миллион евро миқдоридаги йиллик маошини ўзгаришсиз олаверган.

Айни пайтда “Ювентус” президенти Андреа Аньелли, вице-президенти Павел Недвел, собиқ спорт директори Фабио Паратичи ва бошқа бир неча функционерлар ноқонуний даромад орттириш бўйича гумонланиб, улар устидан текширув олиб борилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×