Терма жамоа футболчиси 39 йиллик комадан чиқа олмади

ПСЖ ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Жан-Пьер Адамс 39 йил давомида кома ётганича, ўзига кела олмасдан 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Адамс 34 ёшида тиззасидаги жароҳатини операция қилдириш учун Лион шаҳридаги шифохонага ёқтизилади. Бироқ анестезиологнинг хатоси туфайли футболчи комага тушиб қолади. Операциядан олдин унинг бир неча соат ичида ўзига келиши кутилганди. Бироқ ўша уни Францияда шифокорлар иш ташлаш қилгани боис, керакли мутахассислар ишга чиқмаган эди.

Анестезиолог машъум кунда саккизта операцияга масъул бўлади ва дори миқдорини адаштириб юборади. Қолаверса, Жан-Пьернинг операцияси пайтида ушбу мутахассисга стажер ёрдамчилик қилади ва футболчининг қора танли экани туфайли ранг ўзгаришини пайқамайди ва шифокорнинг хатосини илғамай қолади.

Жан-Пьер Адамс 1948 йили Сенегалнинг Дакар шаҳрида туғилган. 1972-1976 йиллар давомида Франция терма жамоасида 22 та учрашув ўтказган. Клублар миқёсида ПСЖ ва “Ницца” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!