Терма жамоага чақирилган Сергеев соқолини олиб ташлашга ваъда берди (ФОТО)

Самаранинг "Крилья Советов" клуби ҳужумчиси Иван Сергеев Россия терма жамоасидан чақирув олгани учун соқолини олиб ташлашга ваъда берди. Терма жамоа бош мураббийи Валерий Карпин уни Кипр ва Хорватия билан бўлажак ўйинлар учун якуний рўйхатга киритди.

photo_2021-11-01_19-50-29

“Расман: Иван Сергеев Россия терма жамоасидан қайтгач, соқолини олдириб ташлайди”, - дейилади “Крилья Советов” матбуот хизмати хабарида.

26 ёшли Иван Сергеев 2020 йилнинг ёзидан буён "Крилья Советов"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у ФНЛнинг 39 та ўйинида 40 та гол уриб, жамоасининг премьер-лигага чиқишига ёрдам берди. Ҳужумчи жорий мавсумда 15 та ўйинда 6 та гол урди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Сергеевнинг трансфер нархи 2,3 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!