Терма жамоамизнинг Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувлари қайси телеканал орқали намойиш этилиши маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14-15 декабрь кунлари қўшни Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоамиз йиғин доирасида мезбон терма жамоага қарши 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу иккала ўйин ҳам Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Литвада бўлиб ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалгача етиб борган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси 4-ўринни эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!