Тезкор!

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин. Маълум бўлишича, унга юрак аритмия ташхиси қўйилган. Аритмия – юрак уришининг частотаси, ритми ва изчиллигининг бузилишидир.

Шуни инобатга олган ҳолда, аргентиналик форвард фаолиятини якунлаши эҳтимоли бор. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар берди. 

Қайд этиш жоиз, у "Алавес"га қарши ўйиндан сўнг юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли, шифохонага ётқизилди. 

Каталония клуби уни 3 ойга сафдан чиққанини маълум қилди. Бу давр мобайнида 33 ёшли форвард майдонга қайтиш ёки қайтмаслигини ҳал қилиш учун махсус муолажа олади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар