Тезкор! Куба терма жамоасининг 4 нафар боксчисидан коронавирус аниқланди. Улар жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

24 октябрдан - 6 ноябргача Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Infobae.com сайти хабар беришича, Куба бокс терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак бўлган 4 нафар аъзоси - Билли Родригес (-48 кг), Дамиен Арсе (-51 кг), Йосбани Вейтия (-54 кг) ва Дэниер Перода (+92 кг) коронавирус аниқланган ва изоляцияга олинган. Шунингдек, ушбу 4 нафар боксчи Янгиобод спорт базасидаги машғулотларга ҳам жалб этилмаган. Энди кубаликларнинг таркиби қуйидагича кўриниш олади:

-57 кг: Освел Кабальеро

-60 кг: Лазаро Альварес

-63.5 кг: Энди Круз

-67 кг: Кевин Браун

-71 кг: Рониэль Иглесиас

-75 кг: Йоэнлис Фелисиано Эрнандес

-86 кг: Херих Руис

-92 кг: Хулио Сезар Ла Крус

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар