Тезкор!

УЕФА конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Ренн" учрашуви бўйича сўнгги қарор қабул қилинди. 

"Шпорлар" таркибидаги кўплаб футболчиларда коронавирус аниқлангани сабабли ўйин бекор қилинганди. 

Касаба уюшмаси ўйин Лондон клубининг айби билан ўтмаган, дея қарор қабул қилди. Шу сабабли, "Тоттенхэм"га 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилди. 

Шу тариқа, "Ренн" 14 очко билан "G" гуруҳида биринчи, "Виттес" эса 10 очко билан 2-поғонани банд этган ҳолда, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар