Тезкор хабар! Остон Ўрунов Бундеслиганинг номдор клубига ўтиши мумкин

Россия Премьер-лигасининг "Уфа" клуби сафида ҳаракат қилаётган Остон Ўрунов тез орада бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Легионеримизни "Спартак" клубига ўтишида катта роль ўйнаган Шамиль Газизов Доменико Тедеско билан биргаликда "РБ Лейцпиг"да бош директор лавозимида иш бошлайди. Ўз навбатида, Газизов эски танишини янги жамоасига олиб келиши катта эҳтимол. 

Боиси, у Ўруновни немис клубига таклиф қилгани айтилмоқда. Газизов Остонга қуйидагича таъриф берган: "Осиё юлдузи, потенциал нархи 20-30 миллион евро".

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатинг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×