Профессионал бокснинг олти дивизиондаги собиқ жаҳон  чемпиони Оскар Де Ла Хоя беш дивизионнинг собиқ чемпиони Флойд Мейвезерга реванш жанги учун 100 миллион доллар таклиф қилди.

"Биласизми, мен кейинги жангда  кимга қарши чиқмоқчиман? Флойд Мейвезер. Мен унга 100 миллион доллар таклиф қиламан ”, - деди Де Ла Хоя.

Эслатиб ўтамиз, улар 2007 йилнинг май ойида ўзаро жанг қилишган ва унда Мейвезер “Тилла бола” дея аталувчи Де Ла Хояни очколарга кўра мағлуб этган эди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)