Тожиевдан Солиевгача. Ёхуд "Қизилқум"га қарши ўйинларда "Пахтакор"нинг тўпурарлари кимлар?

Бугун Суперлиганинг 22-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади. Учрашув соат 16:00 да бошланади.

"Қизилқум" билан ўзаро тўқнашувларда "Пахтакор"нинг энг яхши тўпурари Зайниддин Тожиев ҳисобланади. Ушбу жамоалар Олий лигада 2000 йилги мавсумдан бошлаб тўқнаш кела бошлаган. Илк баҳс Зарафшон шаҳрида ўтиб, унда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлардан Алексей Николаев, "Пахтакор"дан Собир Ходиев гол муаллифига айланган.

Ўзаро учрашувларда энг кўп тўп киритган футболчи Зайниддин Тожиев саналади. У "Қизилқум" дарвозасига 8 гол уришга муваффақ бўлган. Станислав Андреев ва Игорь Сергеев ҳисобида 6 тадан гол мавжуд. Александр Гейнрих ва Одил Аҳмедов 5 тадан, Анвар Солиев ҳамда Кахи Махарадзе 4 тадан голга муаллифлик қилган.

Алексей Николаев ҳар икки жамоа таркибида рақиб дарвозасига тўп киритган ягона футболчи ҳисобланади. У 2000 йил "Пахтакор", 2003 йил "Қизилқум"га гол урган.

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари:

8 - Зайниддин Тожиев
6 - Станислав Андреев, Игорь Сергеев
5 - Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов
4 - Анвар Солиев, Кахи Махарадзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!