Токио-2020: Делегациямиз таркибида ўзгариш

Куни кеча яқинлашиб келаётган Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этадиган делегациямиз таркибини маълум қилган эдик. Таркибимизда кичик ўзгариш юз берди.

Аввалги таркибда Халқаро сузиш федерациясининг рейтинги асосида Хуршиджон Турсунов 100 метрга эркин, Юлдуз Қўчқорова 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлгани таъкидланган. Бироқ Юлдуз Қўчқорова узоқ муддатдан бери терма жамоа таркибида йиғинларда иштирок эта олмаётгани, ҳозирги кунда Америка Қўшма Штатлари бўлгани учун бўлажак Олимпиадада иштирок эта олмаслиги ойдинлашди. Унинг ўрнини 50 метрга эркин усулда сузиш дастурида Наталья Критинина тўлдирадиган бўлди.

Ушбу ўзгаришни Халқаро сузиш федерацияси тасдиқлади ва Токио-2020 йўлланмаси Наталья Критининага тақдим этиладиган бўлди. Шу тариқа, бўлажак Олимпия ўйинларида делегациямиз аъзолари 17 спорт турида 71 та йўлланма қўлга киритишди. Унда иштирок этадиган спортчиларимиз сони эса 67 тани ташкил этиб, уларнинг 30 нафари аёллардир. Бу умумий делегациямизнинг 45 фоизига тенг кўрсаткичдир. Таъкидлаш лозим, Олимпия ўйинларида аёл спортчиларнинг иштирок этиши бўйича Токиода мутлақ рекорд ўрнатамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rostgoy
12/07/2021 19:55
Янгиликми пули бор е кимнидир Кими булиши керак