Токио-2020. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда бормоқда?

Токиодаги XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг 10-куни ҳам ўз ниҳоясига етди. Бугун юртимиз шарафини 9 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Жумладан, пара каноэ бўйича финалда қатнашган спортчимиз Азизбек Абдулҳабибов 43.584 сония вақт билан маррага 8-ўринда етиб келди.

Пара енгил атлетиканинг баландликка сакраш мусобақаларида финалда иштирок этган ҳамюртимиз Темурбек Гиязов 1.88 метр натижа билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

Яна бир пара енгил атлетикачимиз Ёрқинбек Одилов эса ядро улоқтириш баҳсларида финалда 11.71 метр натижа кўрсатди ва 9-ўринни эгаллади.

Аммо аёллар ўртасида ядро улоқтиришда финалда қатнашган ҳамюртимиз Сафия Бурханова эса  14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. 

Айни дамда Ўзбекистон делегацияси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 17 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 17-ўринда бормоқда:

17

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар