Тони Фергюсон Махачевга:

Енгил вазн тоифасида UFC жангчиси Тони Фергюсон Ислом Махачев билан жанг қилиш истаги борлигини маълум қилди.


Америкалик Фергюсон ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида Ислом Махачев ва ўзининг фотосуратини жойлаб, остига қуйидагича изоҳ ёзди:

"Тез кунда сен ва сенинг ёғ босган баданинг билан кўришамиз!"


Тони Фергюсон сўнгги 3 жангида мағлубиятга учраган. Ислом Махачев эса UFC 267 доирасида Дэн Хукерга қарши жанг ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)