Тони Кроос: Биз Англиядаги мағлубиятни тезроқ унутишимиз шарт

Испаниянинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос ЕЧЛ 4-турида "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

-Биз Лондонда хатоларга йўл қўйдик. Шунинг учун мағлубиятга учрадик. Аммо олдинда ўйинлар жуда кўп ва улардан самарали фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу мағлубиятни тезроқ унутишимиз шарт. Сабаби мавсумнинг қизғҳин палласига кириб бормоқдамиз, - дейди хавбек. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!