Тўпурар Хавига шарт қўйди

“Барселона”даги дебют мавсумида жамоа тўпурарига айланган Мемфис Депай мавсум якунланиши билан Каталонияни тарк этиши мумкин.

Нидерландиялик ҳужумчини жамоага ҳамюрти Рональд Куман олиб келган. Куманнинг ўрнига Хави тайинлангани унинг келажагини сўроқ остига қўйди. Қолаверса, клуб раҳбарияти Хави талабига кўра, Эдинсон Кавани ва Эрлинг Холанд трансфери бўйича иш бошлади.

Мемфис Депайда “Барселона”да қолиш варианти ҳам бор. Нидерландиялик футболчи бунинг учун бош мураббий Хави унга асосий таркибдаги жойини кафолатлаши керак бўлади.  

Ёзда “Барселона”га “Лион”дан эркин агент сифатида ўтган футболчи Испания чемпионатида 15 та учрашувда рақиблар дарвозасини саккиз марта аниқ нишонга олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×