Торреснинг дубли Испанияни финалга олиб чиқди (видео)

УЕФА Миллатлар лигасининг ярим финалида Италия ва Испания терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Қизиқарли кечган ўйин 1:2 ҳисобида “қизил фурия”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни Испания  сафида Ферран Торрес (17', 45+2') дубль қайд этди, Италиянинг ягона жавоб голига эса Лоренцо Пеллегрини (83') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Энди Испания бугун бўлиб ўтадиган Франция – Бельгия учрашуви ғолибига қарши финалда ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)