Тошкент денгизида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мусобақа бошланди

Бугун Тошкент денгизида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича В.Янченко, Б.Бондарев, И.Кайзер хотирасига бағишланган мусобақа старт олди. Баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан 187 нафар спортчи иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Турнирнинг дастлабки кунида натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Қизлар, С-1, 2000 м:

1-ўрин – Динара Жўраева (Тошкент вилояти)
2-ўрин – Айжамал Жалдасбаева (Тошкент вилояти)
3-ўрин – Хонзода Эркинова (Тошкент вилояти)

Қизлар, К-1, 2000 м:

1-ўрин – Арина Танатмишева (Тошкент вилояти)
2-ўрин – Дарья Мишина (Тошкент шаҳри)
3-ўрин – Сабина Ашрафханова (Тошкент вилояти)

Эркаклар, С-1, 2000 м:

1-ўрин – Сунатилло Инагамов (Тошкент вилояти)
2-ўрин – Абдураҳим Абдурашидов (Тошкент вилояти)
3-ўрин – Суннат Тожиев (Самарқанд вилояти)

Эркаклар, К-1, 2000 м:

1-ўрин – Шерзод Ҳакимжонов (Тошкент вилояти)
2-ўрин – Антон Пекут (Тошкент шаҳри)
3-ўрин – Михаил Корбит (Тошкент шаҳри).

Эртага, 8 декабрь куни 1000 метр масофага беллашувлар бўлиб ўтади. Мусобақа 9 декабрь куни якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!