Тошкент вилояти дербисида АГМК ғалаба қозонди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Металлург" ва АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда олмалиқликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувдаги ягона голга Александр Касьян муаллифлик қилди. 18-дақиқада Шоаҳмедовнинг узатмасидан сўнг АГМК легионери тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Маълумот учун, АГМК ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 43тага етказиб, иккинчи ўринга чиқиб олди. 10-ўриндаги "Металлург" ҳисобида эса 19 очко мавжуд.

  • Суперлига
  • 23-тур

Металлург

0 : 1

21/10/2021 18:15

OKMK

  • Александр Касьян 18'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!