Тошкентда президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини оʻтказиш белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида 2021 йил 10 ноябрдан 19 ноябрга қадар “Президент кубоги” халқаро шахмат турнири ўтказилади. Унда дунёнинг 10дан ортиқ мамлакатидан малакали гроссмейстрлар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақа регламентига кўра, 11 ноябрь куни блис турнир ўтказилса, 13, 14 ва 16 ноябрь кунлари иштирокчилар иккитадан турда гʻолиблик учун ўзаро дона суришлари белгиланган.

“Президент кубоги” халқаро шахмат турнирида 2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, FIDE рейтинги (стандарт) 1 800 балл ва ундан юқори бўлган эркаклар ҳамда FIDE рейтинги 1 600 ва ундан юқори бўлган аёллар иштирок этиши мумкин.

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 120 000 АҚШ долларини ташкил этади ва бу Ўзбекистон тарихида энг юқори соврин жамғармсига эга шахмат турнири сифатида тарихга киради.

“Президент кубоги” халқаро шахмат турнирида қуйидаги таниқли шахматчилар, халқаро гроссмейстерлар иштирок этиш истагини билдиришган:

1) Сюгиров Санан (Россия)

2) Понкратов Павел (Россия)

3) Қосимжонов Рустам (Ўзбекистон)

4) Саргсян Шант (Арманистон)

5) Ниеманн Ҳанс (АҚШ)

6) Кобаллиа Михаил (Россия)

7) Гаеммагами Эҳсжн (Ерон)

8) Моисенко Олександр (Украина)

9) Ситников Антон (Украина)

10) Дмитренко Виктор (Украина)

11) Зарубиски Виачаслау (Беларус)

12) Мишчук Дмитро (Украина)

13) Звягинсев Вадим (Россия)

14) Матлаков Максим (Россия)

15) Чигаев Максим (Россия)

Шунингдек, мусобақага қуйидаги халқаро ҳакамлар ҳам таклиф этилган:

1) Ражаи Алсуси (Фаластин)

2) Криуков Михаил (Россия)

3) Полей Владимир (Беларус)

4) Вардапетян Ашот (Арманистон)

5) Юнусов Илҳом (Тожикистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!