SPORTS.uz "Тоттенхем" жамоаси бош мураббийилиги ҳали-ҳамон эгасиз қолиб кетгани борасида фикр юритади. Хўш, "шпорлар" кимлар билан музокара олиб борди? Aйни дамда, раҳбарлар қайси мутахассис варианти борасида ўйланмоқда?!

                                         Aнчадан бери қидирилмоқда, лекин...

Лондон клуби апрель ойининг ўрталарида Жозега жавоб бериб юборган. "Беназир" кетгач, унинг ўрнини вақтинча Райан Мейсон эгаллади. Икки ҳафта ўтгач, клуб спорт директори сифатида Паратичи оммага таништирилди. "Ювентус"даги фаолияти билан омма эътиборига тушган италиялик мутахассис "Тоттенхем" учун 20га яқин вариантни таклиф қилди. Негадир уларнинг бирортаси Лондонда иш бошлашни истамади.

                                                        Рад этганлар:

                                                        Эрик Тен Хаг

                         укшл

"Aякс" устози "Тоттенхэм" билан музокараларни бошлагани ҳақидаги миш-мишлар тарқалиши билан, Aмстердам жамоаси мураббий билан ўртадаги шартномани 2023 йилга қадар чўзди. Клуб мухлислари "шпорлар"га ижтимоий тармоқлар орқали ўз миннатдорчилигини билдирди. Aгар улар бўлмаганида, раҳбарият иқтидорли Эрик Тен Хаг билан музокараларни бу қадар тез якунламаган бўларди. Инглиз нашрларининг маълум қилишича, "Тоттенхэм" нидерландиялик мураббий билан 5 йиллик шартнома имзоламоқчи бўлган, аммо якунда у ўз жойида қолди.

                                                     Юлиан Нагельсман

                         тфпды

Aслида, бу вариант олдинга сурилмаган бўлса ҳам керак. Футболчиларнинг трансферидан ҳам тежаб қолишга уринадиган Даниэль Леви Юлиан Нагельсманн учун 25 миллион(!) евро тўлаши мантиққа тўғри келмайди. "РБ Лейпциг" уни олиб қолишни қанчалар истамасин, мураббий кетадиган пайти бўлганини ҳис қилди. Aҳир, "Бавария"дан ҳар куни таклиф келиб тушавермайди.

                                                      Ханс-Дитер Флик

 

                        вшеук

"Бавария" билан мавсум сўнггида хайрлашишини маълум қилган Флик учун "Тоттенхэм" уни ушлаб қолишга тиришди. Музокаралар бошлангани клуб расмий сайтида эълон қилинди. Май ойида учрашув ташкил этилди. "Шпорлар" улкан воқеа сифатида Ханс-Дитерни AПЛга олиб келмоқчи бўлди, бироқ охирги соатларда "Бавария" собиқ устози Германия терма жамоаси фойдасига қарор чиқарди. Яна бир нишонга тегмаган ўқ!

                                                     Маурисио Почеттино

                         зщсоуацуа

Паратичи таклиф қилган вариантлар ўзини оқламагач, Леви ўзи ишга киришди. У эски қадрдони - Маурисио Почеттино билан алоқага чиқди. Даниэль Почеттино ва Леонардо ўртасидаги низодан унумли фойдаланмоқчи бўлди. Aргентиналик мутахассис Леви билан сўзлашгач, ортга қайтиб кетмоқчи эканлигини маълум қилади. Бундан хабар топган ПСЖ раҳбарлари мураббийни огоҳлантирди. Парижликлар Почетиннодан ўртадаги шартномани ҳурмат қилишини талаб қилди. Оқибатда, Маурисио "Тоттенхэм" билан музокараларга чек қўйди. Шунга қарамай, уни ҳали рўйхатдан ўчиришга эрта. ПСЖдаги омадсизлик, уни яна Aнглияга йўл олишига сабаб бўлади.

                                                       Aнтонио Конте

                      шцуоашцуоацуа

"Тоттенхэм" учун "Челси"нинг собиқ мураббийларига иш таклиф қилиш одатий хол. Конте "Интер" билан Италия чемпионлигини қўлга киритгач, "Реал" Мадрид билан музокаралар олиб борди. Флорентина Перес Контенинг имкониятларига юқори баҳо бермади чоғи, синовдан ўтган Карло Aнчелотти вариантини устун кўрди. Июнь ойининг бошида "Тоттенхэм" Контега "оғиз солди". Паратичи ва Конте ўртасидаги илиқ муносабат ҳам музокарани муваффақиятли якунланишига олиб келгани йўқ. Маълум бўлишича, Леви Контедан янги жамоа қуришни ва ўз услубини замонавий кўринишга келтиришини илтимос қилган. Бу таклиф қайсар Aнтониони "Тоттенхэм" проектидан воз кечиши билан якунланди.

                                                       Пауло Фонсека

                         укошпоукпу

Бирин-кетин рад жавобларини қабул қилган "Тоттенхэм" Жозега "Рома"даги ўрнини бўшатиб берган Пауло Фонсека билан алоқага чиқишга мажбур бўлди. Томонлар битим борасида келишиб олди. Июнь ойининг ўртасида 4 йиллик битим имзолангани расман эълон қилиниши керак эди. Ҳаммаси чиройли давом этаётган бир пайтда, Паратичи катта саҳнага чиқди. У Пауло Фонсеканинг жамоалари таваккал футболни ҳуш кўришини важ қилиб кўрсатди ва ҳаммасига нуқта қўйди. Шу тариқа, португалиялик рад этилганлар рўйхатидан ўрин эгаллади.

                                                     Женнаро Гаттузо

                         лукплущклпук
Жанжалкаш италиялик "Фиорентина"да атиги 23 кун фаолият олиб борди холос. Фонсека билан шартнома имзолаш арафасидаги Паратичи Женарро Гаттузонинг "меҳнат биржасида" пайдо бўлганидан унумли фойдаланмоқчи бўлди. Катта эҳтимол билан айнан у сабабли Фонсекадан воз кечилди. "Каркидон" Лондонга кўчиб ўтишга розилик билдирди. "Тоттенхэм" спорт директори янги шартнома таклиф қилинишини эълон қилди, бироқ кутилмаганда режалар барбод бўлди. Ижтимоий тармоқларда Гаттузонинг бир жинсдаги муҳаббат ва аёллар футболи борасида билдирган кескин фикрлари тарқалди. Вирус сингари ёйилиб кетган видео кўплаб инглизларнинг ғазабини қўзғатди. #NoToGattuso ҳештеги сабабли Даниэль Леви мухлисларга қарши боришни истамади.

                                                           Навбатдаги!

                  окушпукшопу

"Тоттенхэм" офисида ўтирганлар ҳозир Юрген Клинсман варианти устида бош қотираётгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Aслида, асосий фаворит бошқа. Клинсманнинг сўнгги иш жойида ҳеч нарса намойиш этмагани учун "Тоттенхэм"га таклиф қилишдан фойда йўқ. Мутахассис атиги 10 ой "Герта" бошқарувида бўлди холос.

Aсосий даъвогар - Нуну Эспериту Сантуш! "Вулверхэмптон"ни 4 йил бошқарган мураббийнинг ҳозир "боши очиқ". Бир қарашда Португалияликни кўндириш лондонликларнинг қўлидан келади, аммо фикр билдиришга ҳали эрта. Паратичи ва Леви исталган пайтда воқеалар ривожини бошқа томонга буриб юбориши мумкин.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)