"Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Деле Аллини сотиб юбормоқчи.

Football Insider нашри тарқатган хабарга қараганда, "шпорлар" 25 ёшли англиялик футболчи билан ўтган йилнинг ёзидаёқ хайрлашмоқчи эди, бироқ унинг трансфери бўйича бирорта ҳам таклиф келиб тушмади.

Энди лондонликлар Аллидан қутулиш учун кейинги трансфер ойнасини кутишмоқда.

Деле Алли “Тоттенхэм” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)