Харри Реднаппни бугунги авлод вакиллари футболчидан кўра, яхши мураббий сифатида таниган. 1999 йилда "Вест Хэм" билан "Интертото" кубогида зафар қучган мутахассис машҳурликка эришди. 2008 йилда эса, у камтарин "Портсмут" билан Англия кубогида зафар қучди. 2009/10 йилги мавсумда эса, уни Англияда йилнинг энг яхши мураббийи, деб эътироф этишган.

kimdir

Кейинги йили унинг бошқарувидаги "Тоттенхэм" ўз тарихида илк бор ЕЧЛнинг 1/4 босқичида тўп сурди. 2012-15 йиллар оралиғида КПР жамоасини бошқарган мутахассис "туманли альбион"дан зерикди чоғи, Осиё қитъасига йўл олди. Иордания терма жамоаси бошқарувини қўлига олгач, бир йил давомида меҳнат қилди. У Амманда узоқ ушланиб қолмади. Аввалига, шогирдлари Бангладешни 8:0 натижаси билан тор-мор келтирган бўлса, кейин Австралиядан 1:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Айнан шу учрашувдан сўнг унга чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилди.

Харри телешоуда қандай каромат кўрсатди?

Қаҳрамонимиз Британия ва инглиз мухлислари орасида жуда машҳур бўлган Жереми Кларкнинг "Ким миллионер бўлмоқчи?" кўрсатувида "қовун туширди". У лойиҳада 0 билан ўйинни тўхтатган биринчи иштирокчига айланди.

dkoweoewkfwe

"Тоттенхэм" ва Иордания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи биринчи ютуқ суммасига етиб бора олмади. У энг осон 5 та саволнинг сўнггисида "қоқилди". Натижада, кўрсатувни қуруқ қўл билан тарк этди. Энг кулгилиси шундаки, жаноб Харри бошловчи томонидан берилган қуйидаги саволга жавоб топа олмади:

"Вьетнам уруши қаҳрамони Рэмбо ролини Голливуднинг қайси актёри ижро этган?"

А) Мэл Гибсон
Б) Арнольд Шварценеггер
C)Брюс Уиллис
Д)Сильвестр Сталлоне

Саволни эшитгач, футбол фахрийси узоқ ўйланиб қолди. Бошловчи унга ёрдам бериш мақсадида фильм тафсилотлари билан ўртоқлашди. Афсуски, бу ҳам наф бергани йўқ. Реднапп жавоб беришдан аввал ушбу сўзларни айтди:

"Биласизми, мен сўнгги бор "Доктор Живаго" фильмини тўлиқ томоша қилганман. Ўша пайтлари 17 ёшли ўсмир эдим. Шу боис, бу саволга қандай жавоб беришни билмай турибман. Балки, Мэл Гибсон ёки Брюс Уиллисдир".

Кларксон ўз кўрсатувида кутилмаган воқеа содир бўлишини истамади ва ёрдам сифатида айрим маълумотларни тақдим этди. Бу пайтга келиб, унинг қаршисидаги инсон яна фикр билдиришда давом этди.

"Аниқ ишонч билан айтаман, бу Брюс Уиллис. Сабаби, бошқа вариантлар негадир нотўғридек туюлмоқда. Хато қилишдан қўрқяпман, аммо фикримда қоламан". Жереми воқеалар ривожини бундай тус олганини кўргач, иштирокчини 50/50 ёрдамидан фойдаланишга кўндирди. Зал жим-жит бўлиб қолди. Барча қайсар қариянинг қарорини ўзгартирмаётганини завқ билан томоша қиларди. Реднапп Кларксоннинг илтимосини ерда қолдиргиси келмади чоғи, ёрдамдан фойдаланди. Иккита нотўғри вариант олиб ташлангач, Харрида Уиллис ва Сталлоне танловлари қолди. Реднапп бу вазиятда ўз фикри тўғри чиққанига янада ишонч ҳосил қилди ва Брюс Уиллисни танлади.
Компьютер тўғри жавобни кўрсатгач, собиқ мураббий чаккасини қашиганча, сукут сақлади. Шоумен Жереми эса, ўз эмоцияларини яшира олмади:

"Тўғриси, нима дейишни ҳам билмайман. Бу саволнинг жавобини билмайдиган дўстларим йўқ, деб ҳисоблар эдим. Мен ҳеч қачон шоу иштирокчиларига бир фунт ҳам юта олмадингиз, демагандим. Сиз биринчиси бўлдингиз!"

Реднапп воқеага шунчаки, кулиб реакция билдирди. У ўзини оқлаб ўтиргани йўқ. Кейинроқ маълум бўлишича, Харри Реднапп бу шоуга ўзгача мақсадда ташриф буюрган экан. "The Sun" берган маълумотларга суянадиган бўлсак, мутахассис шоуда қўлга киритган ютуқ суммасининг барчасини хайрия фондига топширишни режа қилган. Якунда эса, ғалати воқеа қаҳрамонига айланиб қолди. Вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида у ўз ҳисобидан 5000 фунтни хайрия қилиб юборди.

Британия матбуоти эса, эски мактабнинг сўнгги аъзоларидан бири ҳақида турли-туман қизиқарли маълумотларни эълон қилишни бошлаб юборди. Соддароқ қилиб айтсак, 5 йиллик танаффусдан сўнг Харри Реднапп яна трендга чиқди. Шоу эгалари эса, ўз лойиҳасини ушбу воқеа сабабли рейтинги янада кўтарилганини мамнуният билан эълон қилди. Натижада, Жаноб Реднапп бир фунт ютмасдан ҳам, "Ким миллионер бўлмоқчи?" шоусидаги энг таниқли шахсга айланди.

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×