“Тоттенхэм” клуби вакиллари “Барселона” ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич билан боғланди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

“Шпорлар” ўзига янги ярим ҳимоячи қидирмоқда. Улар бундан аввалроқ, Мануэль Локателли («Сассуоло») ва Франк Кесси («Милан») каби футболчилар вариантини ҳам кўриб чиққан.

“Тоттенхэм”нинг янги устози Нуно Эшпириту Санту ишни таркибга янги футболчиларни жалб этишдан бошламоқчи. У шу орқали мухлислар эътиборини ҳам ўзига тортмоқчи.

Пьяничнинг ўзи эса, “Барселона”дан А Серияга қайтишни хоҳламоқда. Бироқ Италия клублари ҳозирча унга таклиф билан чиқмаган.

Миралем Пьянич ўтган мавсум “Барселона”да жами 19 та ўйинда майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)